Мингбулоқда туман халқ депутатлари сессиясида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилди

Халқ депутатлари Наманган вилоят Мингбулоқ туман Кенгашининг навбатдаги ўн олтинчи сессиясида туманда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (‘темир дафтар’) кўриб чиқилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мингбулоқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Ундан ташқари, сессияда тумандаги тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Фото: Мингбулоқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, маҳаллий бюджетнинг 2020 йил II чорак ва биринчи ярим йиллиги ижроси тўғрисида ҳамда Мингбулоқ тумани 2020 йил II чорак ва биринчи ярим йиллик маҳаллий бюджет даромадлари ижроси,  2020 йил III чорак учун белгиланган маҳаллий бюджет даромадлар прогнози кўрсаткичларининг сифатли ижросини таъминлаш ҳақида сўз борди. Шундан сўнг 4 та сектор раҳбарининг ҳисоботлари эшитилди.

Маълумот учун, сессияда кун тартибига қўйилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурободда ўтказилган халқ депутатлари сессиясида хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш масаласи кўриб чиқилгани, Пастдарғомда эса қанча тадбиркор фаолият юритаётгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар