Нурободда ўтказилган халқ депутатлари сессиясида хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш масаласи кўриб чиқилди

Самарқанд вилояти Нуробод туманида ўтказилган халқ депутатлари сессиясида хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Нуробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, 30 август куни халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг тўққизинчи сессияси ўтказилди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ғайрат Абдиев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ташкилотлари иштирок этди.

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Кун тартибида «Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (‘темир дафтар’), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлар тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди.

Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Аввалроқ Нуробод туманида 324 миллион сўмга қурилган 2 та мактаб филиали биноси, 428 миллион сўмга қурилган 3 та мактабнинг филиал биноси ва 2 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилгани маълум қилинди.

Янгиликлар