Нурободда 2 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди

Самарқанд вилояти Нуробод туманида 2 та МФЙ биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, тумандаги «Бошқудуқ» ва «Олтинсой» маҳалла фуқаролар йиғини бинолари фойдаланишга топширилган.

Фото: Нуробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, тадбирда туман ҳокими Ф.Заиров иштирок этиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами билан табриклаган ҳамда маҳалла институти фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаган.

Фото: Нуробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Нуробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, мазкур маҳалла фуқаролар йиғини бинолари намунавий лойиҳалар асосида қурилган бўлиб, зарурий мебель, компьютер жамланмалари ва бошқа воситалар билан таъминланган.

Фото: Нуробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги 12 та маҳаллага компьютер жамланмаси ва мебель жиҳозлари топширилгани ҳамда Aндижондаги Булоқбоши туманида «Нурзамин» маҳалласининг янги хизмат биноси фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар