Жомбойда 12 та маҳаллага компьютер жамланмаси ва мебель жиҳозлари топширилди
Бухоро вилояти Жомбой туманида 10 та МФЙга компьютер жамланмаси ва 2 та МФЙга мебель жиҳозлари топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан комьпютер қурилмаларига эҳтиёжи бўлган 10 та МФЙга компьютер жамланмаси ва принтер қурилмалари тарқатилган.
Шунингдек, «Саричашма» ҳамда «Катта қишлоқ» МФЙ бинолари учун мебель жиҳозлари ажратилган.
Қайд этилишича, ушбу тадбир вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида МФЙ моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан берилган топшириқларга асосан ўтказилган.
Маълумот ўрнида, туманда мавжуд 38 та МФЙдан 12 таси ўз биносига эга эмас. Aйни пайтда бўш турган иншоотларни аниқлаш юзасидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жомбойда «ЎзЛиДеП» депутатлари ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Жомбойда 8 нафар маҳкум муддатидан илгари озод қилингани маълум қилинди. Сўнгра Жомбойда 10 мингга яқин камбағал оила аъзолари иш билан таъминланганди.