Жомбойда 8 нафар маҳкум муддатидан илгари озод қилинди

Самарқанд вилояти Жомбой туманида 8 нафар маҳкум жазони ўташ муддатидан олдин озод қилинди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар бермоқда.

Фото: «Tez News»

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси Ғайрат Негматовнинг маълум қилишича, тумандаги «Нуронийлар жамғармаси» биносида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 73-моддаси (Жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилиш) қўлланилди.

Aввалроқ Ургутда 17 нафар, Пастдарғомда 18 нафар, Иштихонда 15 нафар, Булунғурда 8 нафар, Самарқанд туманида 21 нафар ҳамда Самарқанд шаҳрида 33 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар