Пастдарғомда 18 нафар маҳкум муддатидан аввал озод қилинди
Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Ички ишлар бўлими пробация гуруҳи хисобида турган 18 нафар шахслар суд залидан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Бу ҳақда вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг 29 йиллиги муносабати билан жазони ўтаётган назоратдаги шахслар муддатидан аввал шартли равишда озод этилмоқда.
«Пастдарғом тумани пробация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган 18 нафар маҳкумнинг суд иши кўриб чиқилди. Маҳкумлар жазонинг асосий қисмини ўтаганлигини, қилмишидан пушаймонлигини хисобга олиб, қонуний тўхтамга келди. Уларга Жиноят кодексининг 73 моддаси (Жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилиш) талаблари тушунтирилди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Ургутда 17 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилинганди.
Шунингдек, Ўзбекистондан қочган икки маҳбус Қирғизистон чегарасида ушлангани ҳамда Ўзбекистон Aфғонистоннинг 400 толиб-маҳбусни озод қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлагани маълум қилинганди.
Маълумот учун, Фарғонада маҳкумларни назорат қилишга доир электрон дастур ишга туширилган.