Самарқандда 21 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилинди

Самарқанд туманида суд ҳукми билан жазо ўтаётган 21 нафар маҳбус муддатидан олдин озод қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар қилди.

Фото: Самарқанд тумани ҳокимияти матбуот хизмати

Хабарга кўра, Самарқанд туман Ички ишлар бошқармаси пробация гуруҳи томонидан келтирилган, суд ҳукми билан жазо ўтаётган 21 нафар маҳкум ва маҳкумаларни муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги тақдимномалари туман суди раиси Т.Байзаков ва судя Д.Нуралиев томонидан кўриб чиқилган.

Фото: Самарқанд тумани ҳокимияти матбуот хизмати

Қайд этилишича, инсонпарварлик тамойилига таяниб ва ЖКнинг 73-моддасига асосан маҳкумлар муддатидан илгари ўтаётган жазодан шартли равишда озод қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Булунғурда 8 нафар, Қўқонда 17 нафар, Самарқандда эса 15 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли равишда озод қилингани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар