Самарқандда 33 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилинди

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди томонидан 23 нафар маҳкум асосан муддатидан илгари озод қилинди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.

Фото: Самарқанд шаҳар прокуратураси матбуот хизмати

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судяси Зарифа Aхмедованинг маълум қилишича, Самарқанд шаҳар Ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи томонидан киритилган тақдимномаси қаноатлантирилган ва ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган маҳкумлар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан озод қилинган.

Шунингдек, Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси 38-сонли манзил колония бошлиғи томонида яна 10 нафар маҳкум Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроқ жазо турлари билан алмаштирилган ва қамоқдан озод қилинган.

Aввалроқ Ургутда 17 нафар, Пастдарғомда 18 нафар, Иштихонда 15 нафар, Булунғурда 8 нафар ва Самарқанд туманида 21 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар