Наманганлик 5 ёшли қизнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилади ва уй-жой билан таъминланади

Президент Администрацияси бу масалани алоҳида назоратга олгани билдирилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоятидаги фожиа оқибатида жабрланган беш ёшли қизчанинг оиласига комплекс ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева маълум қилди.

Таъкидланишича, илк кунлардан мутахассислар ва психологлар қизалоқ билан, унинг онаси билан ишламоқда. Бу оғир дамда оилага барча зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилмоқда.

Оила бошқа шаҳарга кўчиб ўтади, уй-жой ва зарур реабилитация билан таъминланади. Оилага тўлиқ ижтимоий ёрдам кўрсатилади, хусусан, қизалоқнинг онаси ўқиш ва ишга жойлашишига ёрдам берилади. Зарур бўлса, фамилясини ўзгартиришга ҳам кўмаклашилади. Энг муҳими, болажон ва унинг яқинлари хавфсиз жойда янги ҳаёт бошлашлари учун барча зарур шароитлар яратилади, — деди Шаҳноза Мирзиёева.

Президент Администрацияси бу масалани алоҳида назоратга олгани билдирилди. Барча масъул идоралар илк кунларданоқ ишга жалб қилинган. Мазкур жиноят асло жазосиз қолмаслиги таъкидланди.

Ўзбекистон