Андижондаги “Дўстлик” божхона постида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги Қирғизистон—Ўзбекистон чегарасидаги “Дўстлик” чегара божхона постида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси маълум қилди.

Таъкидланишича, 2024 йилнинг 6 ноябрь соат 00:00 дан 23:59 га қадар Қирғизистоннинг “Достук” чегара божхона постида профилактик таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб Андижон вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Дўстлик” чегара божхона постида 1 кунлик муддатга “Юкли ва енгил автотранспорт” воситалари ҳаракати учун  вақтинчалик тўхтатилади.

Енгил автотранспорт воситалари Хонобод шаҳридаги “Хонобод” чегара божхона пости орқали ҳаракатланишлари тавсия этилади, дейилади хабарда.

Андижон