Ўзбекистондаги болалар сони эълон қилинди

2021 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда жами болалар сони 10 миллион 175 минг 819 нафарни ташкил этган. Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Фото: review.uz

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 175 819 нафарни ташкил этган.

Шундан:

  • Ўғил болалар – 5 272539 нафар;
  • Қиз болалар – 4 903280 нафар;

Шунингдек:

  • Қишлоқда яшовчи болалар – 5 467085 нафар;
  • Шаҳарда яшовчи болалар – 4 708734 нафарни ташкил этган.

Янгиликлар