Ўзбекистонда 14 нафар маҳкума аёл озодликка чиқарилди

Олий судда жазони ижро этиш муассасаларида оғир, ўта оғир жиноятларни содир этиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган 16 нафар маҳкума аёлнинг кассация тартибида берган шикоятлари кўриб чиқилган. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар қилди.

Хабарга кўра, Олий суд раисининг ўринбосари Икром Муслимов раислигида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисларида ҳар бир аёлнинг кассация тартибида берган аризаси қонун доирасида батафсил ўрганилган.

Маълум бўлишича, маҳкума аёллар жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги ва жазони ўташ жараёнида ўзининг ижобий жиҳатларини намоён этиб, муассаса раҳбариятининг ташаккурномасини олгани эътиборга олинган.

Таъкидланишича, суд ажрими билан содир этган жинояти учун тайинланган жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишига иқрор ва пушаймон бўлгани, ёши ҳамда кафолат хатлари инобатга олиниб, 14 нафар аёлнинг тайинланган жазолари енгиллаштирилиб, жазодан озод қилинди.

Шунингдек, 2 нафар маҳкума аёлга тайинланган жазолар енгиллаштирилган.

Янгиликлар