Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
Жахонгир Абдиев Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Давлат солиқ хизмати матбуот хизмати
Хабарга кўра, президент қарори билан Абдиев Жахонгир Ибрагимович Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жахонгир Абдиев 1982 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ташқи иқтисодий фаолият мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У солиқ органларидаги фаолиятини 2005 йилда Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси инспектори лавозимидан бошлаган.
Қайд этилишича, Жахонгир Абдиев бунга қадар Давлат солиқ қўмитаси Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингек, Абдиев Жахонгир Ибрагимович солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.