Шавкат Мирзиёвнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари иштироки режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Маълум қилинишича, 26 июль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти ўтказилади.

27 июль куни президент Шавкат Мирзиёев кон-металлургия саноати ривожи билан танишади.

Шунингдек, ҳафта мобайнида ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.

«Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиши ҳақида эълон бериб бораяпмиз. Ушбу учрашув август ойининг бошига мўлжалланган ва таклифлар 31 июлгача қабул қилинади», — дейилади хабарда.

Янгиликлар