Фуқароларни қизиқтираётган масалалар бўйича ўз вақтида ва етарлича муносабат билдирмаган ташкилотлар очиқланди
24 февраль куни Адлия вазирлигида Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида фуқароларни қизиқтираётган масалалар бўйича ўз вақтида ва етарлича муносабат билдирмаган ташкилотларни номланди. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар берди.
Таъкидланишича, фуқароларни қизиқтираётган масалалар бўйича Халқ таълми вазирлиги, Давлат тест маркази, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ўз вақтида ва етарлича муносабат билдирмаган.
Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган мониторинги натижаларига кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси намунали деб топилган.
Шунингдек, Транспорт вазирлигидаги «Ўзавиация» агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ишлари қониқарсиз баҳоланди.
Бундан ташқари, Мактабгача таълим, Энергетика вазирликлари томонидан амалга оширилган тарғибот тадбирлари ҳақидаги маълумотлар мониторинг қилиш учун Адлия вазирлигига тақдим этилмаган. Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан маълумотлар кечикиб тақдим қилинган.