14 февраль куни дунёда коронавирусдан бир неча минглаб беморлар вафот этган
ЖССТ маълумотларига кўра, 14 февраль куни дунёда коронавирусдан 7 мингдан ортиқ бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Маълумотларга кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 108 миллион 153 мингдан ортиқни ташкил этган. Шундан 2 миллион 381 мингдан зиёд киши вафот этган (14.02.2021 йил Европа вақти билан соат 17:15 ҳолатига кўра).
Шунингдек, oхирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 300 530 янги ҳолати аниқланиб, 7 776 нафар бемор вафот етди.
«Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (15.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:24 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 108 миллион 812 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 399 мингдан ортиғи вафот этган», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бир сутка давомида АҚШда 7 689, Ҳиндистонда 12 194, Бразилияда 51 546, Россияда 14 185, Буюк Британияда эса 13 307 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.