Россия Кобулга 4 та ҳарбий самолёт юбормоқда

Россия мудофаа вазирлиги Афғонистондан 500 кишини эвакуация қилиш учун 4 та ҳарбий транспорт самолётини юбормоқда. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб, Xabar.uz хабар қилди.

Фото: lenta.ru

Маълум бўлишича, Улянов аэропортидан учадиган учоқларда ҳарбий шифокорлардан иборат ишчи гуруҳ тузилган ва ичимлик суви, озиқ-овқат, иссиқ матолар билан таъминланган.

Шунингдек, Россия самолётлари Россия, Беларус, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Украина фуқароларини ҳам кўчиришга ёрдам бериши ҳам таъкидланган.

Янгиликлар