Ўзбекистон MMA жангчиси Мурод Хонтўраев ҳалок бўлган ЙТҲ бўйича расмий маълумот берилди

Тўқнашув оқибатида «BMW X5» русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 19 июль куни соат 11:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Lacetti» ҳамда «BMW X5» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Қайд этилишича, «BMW X5» русумли автомобиль ҳайдовчиси 1987 йилда туғилган Ўзбекистон MMA жангчиси Мурод Хонтўраев воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар