Сирдарёдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди — фото

Боёвут туманида содир бўлган ёнғин натижасида яшаш уйининг тахминан 104 кв.м майдони зарарланган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ матбуот хизмати

Хабарга кўра, 20 июнь куни соат 12:50да Боёвут тумани Фарход МФЙ Шабнам кўчаси 32-уйда ёнғин содир бўлган. Ёнғинга жами 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилиб, дастлабки экипаж ёнғин жойига соат 12:55 да етиб борган ва ёнғин соат 13:40да батамом ўчирилган.

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ матбуот хизмати

Қайд этилишича, яшаш уйининг 104 кв.м майдонидаги том ва шифт қисми зарарланган ва яшаш уйининг 400кв.м майдони сақлаб қолинган.

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ матбуот хизмати

Шунингдек, ёнғин натижасида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳаолк бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ матбуот хизмати

 

Янгиликлар