Буюк Британия Ўзбекистондаги компанияга санкция эълон қилди

7 ноябрь куни Буюк Британия ҳукумати Ўзбекистондаги компанияга санкция киритганини эълон қилди.

Унга кўра, StanexGroup ҳолдинг таркибига кирувчи Uzstanex LLP компанияси ушбу рўйхатдан жой олган. Компания Марказий Осиё давлатларида дастгоҳларни сотиш ва созлаш билан шуғулланади.

Компания Украинани беқарорлаштириш ёки унинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ёки мустақиллигига путур етказишда иштирок этган, молиявий хизматлар кўрсатган ёки Украинанинг беқарорлашувига ёки унинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ёки мустақиллигига путур етказиши мумкин бўлган маблағлар, иқтисодий ресурслар, товарлар ёки технологияларни тақдим этган, — дейила компанияи скциялар рўйхатига киритиш учун асосномасида.

Шунингдек, Буюк Британия худди шундай асос билан Қозоғистоннинг CPS Energy LLP, TOO TawKZ ва Rabadaziya LLP каби компанияларига қарши санкциялар жорий қилди.

Аввалроқ, АҚШ ҳам Ўзбекистондаги иккита компанияга санкция киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Иқтисодиёт