Бугун Тошкентнинг 4 туманида газ қисман узилади

Бугун 21 август куни Тошкентнинг 4 туманида газ қисман узилади, деб хабар бермоқда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати.

Мутахассислар томонидан режалаштирилган таъмирлаш ишлари, олиб борилиши муносабати билан қуйидаги ҳудудлар газсиз қолдирилади:

Олмазор тумани, соат 10:00 дан 17:30 гача: «Орзу», «Қуёш» ва «Чуст» маҳаллалари, 35 та улгуржи истеъмолчи;

Шайхонтоҳур тумани, соат 10:00 дан 17:30 гача: Хувайдо кўчаси, S-27 ва  S-26 ҳамда «Белтепаҳ», «Ипакчи», «Катта Жарариқ», «Ўзбекистон», «Эски Жарариқ», «Янги Жарариқ» маҳаллалари», 176 улгуржи истеъмолчилар;

Миробод тумани, соат 10:00 дан 18:00 гача: «Чинор» маҳалласи, 20 та улгуржи истеъмолчи;

Яшнобод тумани, соат 10:00 дан 17:00 гача: Яссавий маҳалласи.

Коммунал