Ўзбекистонда 24 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбекистонда 24 июль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 12-14 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-27 даража, кундузи 41-43 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.