Ўзбекистонда 29 май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 29 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга тамон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 12–15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–12 даража, кундузи 24-26 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6–11 даража, кундузи 12–17 даража бўлади.

Янгиликлар