Қашқадарёда 103 туп дарахт ноқонуний тарзда кесиб ташланди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида 103 туп дарахт ноқонуний равишда кесиб ташланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган текширишда 2025 йилнинг 11 февраль куни Кўкдала тумани Шўрқудуқ маҳалласи ҳудудидаги ер майдонида фуқаро Н.О. томонидан якка қатор қилиб экилган 103 туп кўктол дарахти ноқонуний равишда бутунлай кесилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговни ташкиллаштириш учун туман ИИБга юборилди. Ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Қашқадарё