Тошкент — Хожикент йўналишидаги электропоездлар энди Жанубий вокзалдан ҳаракатланади
10 январдан бошлаб Тошкент —Хожикент йўналишида ҳаракатланувчи тезюрар йўловчи электропоездлар Жанубий вокзалдан юради, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси матбуот хизмати.
Йўналиш жадвали қуйидагича:
7201-сонли Тошкент жанубий —Хожикент: Тошкент жанубий 06:24 — Хожикент 07:43;
7202-сонли Хожикент — Тошкент жанубий: Хожикент 08:20 — Тошкент жанубий 09:41;
7203-сонли Тошкент жанубий —Хожикент: Тошкент жанубий 12:39 — Хожикент 13:58;
7204-сонли Хожикент — Тошкент жанубий: Хожикент 14:33 — Тошкент жанубий 15:54;
7205-сонли Тошкент жанубий —Хожикент: Тошкент жанубий 18:35 — Хожикент 19:54;
7206-сонли Хожикент — Тошкент жанубий: Хожикент 20:23 — Тошкент жанубий 21:42;
6440-сонли Хожикент -Тошкент жанубий: Хожикент 06:22 — Тошкент жанубий 08:56;
6442-сонли Хожикент -Тошкент жанубий: Хожикент 05:20 — Тошкент жанубий 07:53.
Компаниянинг эслатишича, ушбу тезюрар электропоезд шу пайтгача Шимолий вокзалдан ҳаракатланган.
Маълумот учун, Тошкентдан Хожикентга мингдан ортиқ йўловчига мўлжалланган янги тезюрар электропоездда йўл ҳақи катталар учун 20 минг сўм, болалар учун 11,5 минг сўм. Тўловни АТТО саёҳат картаси орқали тўлаш ёки онлайн чипта харид қилиш мумкин.