«Ўзгидромет» 21 август куни Наманганда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълум қилди
«Ўзгидромет» 21 август, жума куни Наманганда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумотларни тақдим этди.
Уна кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.