Қашқадарёда 1 млрд сўмдан ортиқ газ ўғирланган иссиқхона аниқланди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида табиий газ ўғирланиши натижасида жуда катта зарар келтирган иссиқхона аниқланди. Бу ҳақда «Худудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Мутахассислар томонидан «Наврўз» маҳалласи ҳудудида рейд ўтказилди. Маълум бўлишича, фуқаро турар-жой биноси ёнида иссиқхона ташкил қилган. Ускуналар газ тармоқларига ноқонуний уланган.

Етказилган зарар 1 миллиард 117 миллион сўмни ташкил этади, дейилади хабарда.

Тўпланган ҳужжатлар тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Қашқадарё