Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимлари билан муштлашди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ҳайдовчи автомобилни нотўғри тўхтатгани учун баённома тузмоқчи бўлган йўл-патруль хизмати ходимларига ҳужум қилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.

ЙПХ ходимлари тақиқланган жойда тўхтаб турган автомобилни аниқлади. Ҳайдовчи машинага ўтириб, инспекторлар жарима ёзмоқчи бўлган пайтда қочишга уринган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқарони машинадан мажбуран чиқариб олишди. У ғазабланиб, муштлашувни бошлади.

Эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё