Қашқадарёда 1 млрд сўм кредит маблағларини талон-торож қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди 

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси қарийб 40 нафар фуқарога кредит расмийлаштириб, 1 млрд сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирди. 

Аниқланишича, Шаҳрисабз шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси мансаб мавқеидан фойдаланиб, тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати учун техникалар ва улгуржи савдосига ихтисослашган МЧЖ раҳбари билан тил бириктирган.

Маълум бўлишича, 2022-2023 йилларда фуқаролар товламачилик йўли билан, чорва моллари сотиб олиш, паррандачилик, асаларичилик, тикувчилик, иссиқхона ташкил этиш ва бошқа мақсадларда 14 нафар фуқаро номидан, имтиёзли кредит олиш учун сохта маълумотлар расмийлаштириб, тижорат банкига тақдим этишган.

Натижада, фуқароларга банк тоонидан 440,3 млн сўм кредит маблағи ажратилган.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси бошқа МЧЖ раҳбари билан ҳам келишиб, 25 нафар фуқаро номидан сохта маълумотлар тақдим этиб АТБдан 733,3 млн сўм кредит маблағларига эга бўлган.

Шу тариқа, жами 1 млрд 173,6 млн сўм кредит маблағи талон-торож қилинган, — дейилади хабарда.

Мазкур воқеа, натижасида ҳоким ёрдамчиси, МЧЖ раҳбарлари ва ишга таълуқли бошқа шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининнг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё