Туманларда маҳалла банкирлари иш бошлайди

Президент туманларда маҳалла банкирлари фаолиятини йўлга қўйиш таклифини 16 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда маъқуллади. Бу ҳақида унинг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Давлат раҳбари маҳаллалар даражасида ҳокимлар банклар билан ҳамкорликда иш олиб бориши кераклигини таъкидлади.

Улар Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон туманларининг аҳоли даромадларини ошириш, ўзаро ҳамкорликнинг самарали тизимини яратишга қаратилган тажрибасини кенгайтириш бўйича ҳамкорлик қилади.

Бунда туман банклари мижозбай ишлаб, тадбиркорлар лойиҳаларига кўмаклашади, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этади, туман ҳокимлари эса лойиҳани жой ва инфратузилма билан таъминлаш мажбуриятини олади.

Маҳалла банкирлари маҳалланинг бизнес имкониятларини ўрганади, одамлар билан гаплашиб, уларнинг ғояларини лойиҳаларга айлантиради. Аҳолини кредит олиш, қайтариш, бизнес очиш, маҳсулотини сотишга ўргатади, лойиҳаларга ҳамроҳлик қилади.

Аввалроқ, давлат банклари битта венчур компания очиши кераклиги ҳақида хабар берган эдик.

Иқтисодиёт