Муддатидан олдин 483 нафар маҳбус афв этилди

Президент Фармони билан Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахслар авф этилди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фармонга кўра, жами 483 нафар шахс афв этилди, жумладан:
• 107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинди,
• 275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди,
• 7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Қарорлар