Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво исийди
«Ўзгидромет» ҳафтанинг биринчи ярмида республикада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
11–13 январ кунлари об-ҳаво, асосан, қуёшли ва булутли бўлади, аксар ҳудудларда ҳаво кундузи 10 даражагача иссиқ бўлади. Айрим ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шунингдек, ресбупликанинг баъзи вилоятларида эрталаб туман тушиши мумкин. Кечаси вақти-қақти билан қор-ёмғир ёғиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 9–12 январь кунлари республикада ҳаво-ҳарорати аста-секин кўтарилиши маълум қилинганди.