Ўзбекистонда шакарнинг биржадаги нархи икки кунда 30 фоизга арзонлашди

Ўзбекистон Товар-хом ашё биржасида шакар нархи икки кунда 30 фоизга арзонлашди.

Маълум бўлишича, 24 мартда биржанинг очиқ савдоларига қўйилаётган шакар ҳажми сотувчи корхоналар томонидан қарийб 50 фоизга оширилган. Натижада шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 миллион 101 минг 300 сўмдан 8 миллион 735 минг 800 сўмгача, яъни 14 фоизга пасайган. Умумий ҳисобда сўнгги икки савдо кунида шакарнинг биржадаги нархи қарийб 30 фоизга арзонлашган.

Юқорида таъкидланганидек, шакарнинг биржадаги нархининг пасайишига бозор воситаларининг қўлланилиши, жумладан, биржанинг шакар сегментида таклиф даражаси оширилиши ҳисобига эришилган. Хусусан, 24 мартда биржа савдоларига жами 3 минг 200 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан 2 минг 874 тоннаси, яъни 90 фоизи сотилган. Бунда биржа савдолари орқали «Хоразм шакар» масъулияти чекланган жамияти томонидан 1 минг 600 тонна ва «Ангрен шакар» МЧЖ томонидан 1 минг 274 тонна шакар сотилган.

Янгиликлар