Бинонинг хавфсизлиги ва функсионаллигини нима белгилайди
AVANT BUILD юқори самарали қурилиш материалларини таклиф этади. Маҳсулотлар қаторида алоҳида ўринни PIR сендвич панеллари ишлаб чиқарувчиси эгаллайди.
«TEXNOPARK» МЧЖда янги авлод изоляцияси – PIR (3 турдаги уч қатламли) сендвич-панеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган:
- том ёпиш;
- девор;
- совутиш камералари учун девор панеллари.
PIR сендвич панелларидан қурилган объектлар юқори даражадаги иссиқлик ва шовқин изоляцияси, намликка чидамлилиги билан ажралиб туради.
Панелларнинг лаборатория ва техник синовлари материалнинг 150°C гача бўлган ҳароратларда ёнғинга чидамлилигини кўрсатди.
PIR сендвич панеллари қўшимча қандай афзалликларга эга?
- Юқори иссиқлик изоляцияси кўрсаткичи;
- Механик бардошлиликнинг юқори даражаси;
- 50 йилдан ортиқ бўлган хизмат муддати;
- Ўрнатиш қулайлиги.
PIR сендвич панеллари иккита металл қатлам ўртасида иссиқлик изоляцияси материалга эга бўлган конструксиядир. Полиизосиянурат изоляция қилувчи полимер элементи сифатида ишлатилади. Бошқа турдаги аналоглари орасида механик бардошлилиги, иссиқлик изоляцияси хусусиятлари ва намликга қарши юқори чидамлилик коеффициентига эга.
PIR сендвич панеллари барча замонавий технологик стандартларга мос келади: иссиқлик ўтказувчанлиги, қўзғатишлар ва тортишишга бардошлиги, материалнинг зичлиги, иш ҳарорати оралиғи, овоз изоляцияси даражаси, металл қоплама сифати.
TEXNOPARKда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ассортименти замонавий энергия тежаш ва энергия самарадорлиги стандартларига жавоб берадиган янги турдаги сендвич-панелларга ортиб бораётган талабни қондиришга қаратилган.
PIR панеллари қишлоқ хўжалиги объектлари, ишлаб чиқариш ва омборхоналар, савдо майдончалари, станция мажмуалари, фармацевтика саноати учун бинолар, спорт иншоотлари ва музлатгичлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.
Корхона Италиянинг «Ekosystem» компаниясининг замонавий ва тўлиқ автоматлаштирилган ишлаб чиқариш линияси билан жиҳозланган. Ишлаб чиқариш майдони 8 400 м², йиллик қуввати 1 000 000 м² юқори сифатли маҳсулот.
Биз комплекс ечимларни таклиф қиламиз. TEXNOPARK объектларни лойиҳалаштириш бўйича сертификатга эга ва бизда AVANT BUILD металл конструкцияларини ишлаб чиқариш мавжуд. Яъни агар сиз ҳар қандай мураккабликдаги объектни қурмоқчи бўлсангиз, биз буни амалга оширишда ёрдам берамиз, барини ўз зиммамизга оламиз.
TEXNOPARK томонидан ишлаб чиқарилган PIR панеллар рақобатбардош нархларда жаҳон сифатига эга замонавий, ишончли, экологик тоза, хавфсиз ва бардошли қурилиш материалидир!
Реклама ҳуқуқи асосида.