Ўзбекистонда автомобилнинг олд ўриндиғидаги йўловчи хавфсизлик камарини тақиши мажбурий бўлади

Ҳукумат қарори билан йўл ҳаракати қоидалари тасдиқлангани хабар қилинганди. Адлия вазирлиги ахборот хизмати ҳужжат билан автомобилнинг олд ўриндиғидаги йўловчи хавфсизлик камарини тақиши мажбурий бўлишини маълум қилди.

Қайд этилишича, 1 майдан кучга кириши режалаштирилган йўл ҳаракати қоидаларида олд ўриндиқдаги йўловчилар хавфсизлик камарини тақишлари шарт бўлади. Қўшимча қилинишича, ҳужжатнинг 9-бандида конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиши керак.

Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлигига 7 ёшгача бўлган болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача бўлганларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолдан ташиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш топширилган.

Янгиликлар