Омбудсманга 10 ойда турли босим ўтказилгани юзасидан 158 та шикоят тушган

АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова қанча одам босимлар юзасидан шикоят қилганини маълум қилди. 

Қайд қилинишича, омбудсманга 10 ойда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахсларга нисбатан руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилгани юзасидан 158 та шикоят тушган.

шикоятларнинг 14 таси юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарорлар омбудсманнинг мурожаатига асосан юқори турувчи прокурорлар томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши белгиланган. 

Алоҳида таъкидлаш жоизки, руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган 15 та хабарлар ўрганилиб, бу бўйича 14 та муносабат билдирилган. Мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсманнинг 12 та талабномаси киритилган, дейди Фотима Мадраҳимова.

52 таси эса ўтказилган хизмат текширувлари ҳамда прокуратура органлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув якунларига кўра ўз тасдиғини топмади. 62 та шикоят юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Шунингдек, шикоятларни кўриб чиқиш натижасида 10 нафар ходимга нисбатан интизомий таъсир чораси қўлланилган, 3 та ҳолатда ходимларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жамият