Самарқандда Қозоғистон Консулхонаси очилади

3 июнь куни Сенатда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ва Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, транспорт коммуникациялари ва транзит ташувлари, меҳнат миграцияси, сувдан фойдаланиш, маданият, таълим, гендер тенглик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди ҳамда Самарқандда Қозоғистон Консулхонаси, Чимкент шаҳрида эса Ўзбекистон Бош консулхонаси очилишини қўллаб-қувватладилар.

Қайд этилишича, 2021-2022 йилларда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Қозоғистон парламенти ҳузуридаги Парламентаризм институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Аввалроқ, Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Тошкентга келган эди.

Янгиликлар