Андижонда имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди
Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган банк масъуллари ва жамият раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.

Фото: Прокуратура департаменти
Хабарга кўра, АТ «Агробанк» Андижон филиалнинг масъул шахслари «Г.А.» МЧЖ раҳбари М.О. билан олдиндан тил бириктириб, 2019-2020 йилларда 9 нафар фуқаронинг хабарисиз уларнинг номига сохта маълумотлар тайёрлаш орқали 129,5 миллион сўм ва фуқаро Х.М. билан олдиндан тил бириктириб, 3 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар номига 90 миллион сўм жами 219,5 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиб ушбу кредит маблағларини шахсий эҳтиёжлари учун сарфлагани ҳамда ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими томонидан аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда