Қашқадарёдаги автоҳалокат оқибатида Nexia иккига бўлиниб кетди

Қашқадарё вилоятии Нишон туманида Nexia ва Gentra автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда автоҳалокат оқибатида Nexia иккига бўлиниб кетгани кас этган видео тарқалган.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг хабар беришича, ҳодиса 14 октябрь куни соат 18:20 да Нишон туманида юз берган.

«Самарқанд» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-89 йўлининг 30 кмда, ҳайдовчи Қ.Б. бошқарувидаги бўлган Nexia-1 русумли автомашина Қарши—Грес йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётиб, қувиб ўтиш қоидаларини бузган ва қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Р.И. бошқарувидаги Gentra йўлига чиқиб кетиб тўқнашган.

Оқибатда Nexia-1 ҳайдовчиси тан жароҳати олиб вафот этган. Транспорт воситаларида бўлган йўловчилар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Қашқадарё