Реструктуризация: Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, унда бир қатор долзарб масала ва истиқболли вазифалар кўриб чиқилди.

Хусусан, Жамиятда кадрлар сиёсатини амалга оширилиши танқидий кўриб чиқилди, темир йўл соҳаси фаолиятини такомиллаштириш йўналишлари муҳокама қилинди, шунингдек, Жамиятнинг иқтисодий фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Нарзуллаев Зуфар Ғиясович, мижозларга йўналтирилган фаолият муҳимлигини таъкидлаб, мижоз темир йўл учун эмас, балки темир йўл мижоз учун хизмат қилиши ва бу масалага алоҳида эътибор берилиши кераклигини алоҳида қайд этди.

Кенгайтирилган йиғилишда кўп йиллар давомида темир йўл соҳасида ишлаган ва унинг ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келган темирйўлчиларнинг бир гуруҳи тантанали тарзда нафақага кузатилди.

Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» хабар беришича, Жамиятнинг таркибий бўлинмаларида бир қатор тайинлашларни амалга оширди.

 

Янгиликлар