Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кун дам олиши мумкин

Президентнинг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:

  • 22 апрель —шанба;
  • 23 апрель — якшанба;
  • 24 апрель — душанба (кўчирилган дам олиш).
  • Яъни 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрель — шанба эса иш куни бўлади.

Агар 22 апрель — шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрель — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-кунини белгилашда Астрономия институтининг ҳилол – янги ойни кўриш ҳақидаги маълумоти ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асос қилиб олинади.

Янгиликлар