Al Jazeera: Афғонистонда зилзила қурбонлари сони 800 кишига етди
Афғонистоннинг шарқида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 800 нафарга етди. Бу ҳақда матбуот анжуманида мамлакат ҳукуматининг расмий вакили Забихулла Муджахид маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.
Ер ости силкиншлари натижасида 2500 киши жабрланди. Муджахиднинг айтишича, қутқарув ишлари олиб борилиши жараёнида ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Афғонистонда 6 магнитудали зилзила содир бўлди.
Аввалига Reuters, офат оқибатида 622 нафар ҳалок бўлган ва 1500 дан ортиқ киши жабрланганини хабар қилган эди.
Бироқ кучли табиий офат сабабли ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда.