Россиядаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди
22 февраль куни куни тонгда Россиянинг Перм ўлкасида рўй берган ЙТҲда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ Оса туманида «Оса — Чернушка» трассасида Lada Largus (давлат рақами Ўзбекистонники) ва Симаз автобуси иштирокида содир бўлган.
Ўзбекистонликларнинг икки нафари воқеа жойида, учинчиси эса касалхонада вафот этган.
Ўзбекистонлик яна уч фуқаро эса турли хил жароҳатлар билан туман марказий шифохонасига жойлаштирилган, улар тиббий муолажалар олмоқда.