Наманганда қарийб 2 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 1,9 миллиард сўм кредитни талон-торож қилган шахслар аниқланди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Т.А.» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ж.З., «Б.» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Б.А. ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, «Т.А.» масъулияти чекланган жамиятига асфальт ишлаб чиқариш ускуналарини олиш учун ажратилган 1,9 миллиард сўм кредит маблағини «Б.» масъулияти чекланган жамияти ҳисоб-рақамига ўтказиш орқали нақдлаштириб, талон-торож қилгани аниқланган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Янгиликлар