Тошкентда иссиқ сув қувури ёрилиши ортидан гидравлик синовлар тўхтатилди
10 июль куни Шайхонтоҳур туманида иссиқ сув қувурининг босим остида ёрилиши оқибатида гидравлик синовлар тўхтатилди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent корхонаси хабар берди.
Корхона маълумотига кўра, ҳодиса 2025–2026-йилги иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида ўтказилган механик синовлар вақтида содир бўлган. Авария Олмазор туманидаги Форобий ва Шифокорлар кўчалари кесишган жойда, диаметри 800 мм бўлган иссиқлик қувурида 12,6 ати босим остида сув сизиб чиқиши натижасида юзага келган. Ушбу қувур 1989 йилда фойдаланишга топширилгани таъкидланган.
Ҳодиса оқибатида жабр кўрганлар йўқ. Атрофдаги дўконларга зарар етиб, 8 квадрат метрли витрина ойналари синиб кетган. Zarar Veolia Energy томонидан қопланиши маълум қилинди. Авария жойи тезда локаллаштирилиб, иссиқ сув таъминоти тўхтатилмаган.
Корхона синовлар бўйича ёндашувни қайта кўриб чиқишини ва хавфсизроқ усуллар ишлаб чиқилишини билдирди. Кейинги чора-тадбирлар ва муддатлар ҳақида қўшимча ахборот берилиши айтилди.