Шаҳрисабзда собиқ ИИБ ходими пичоқланиб вафот этди
Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳрида собиқ ИИБ инспектори Ўктам Хўжақулов пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақада манбаларга таяниб Daryo.uz хабар берди.
Қайд қилинишича, 1 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри «Синабоғ» маҳалласида собиқ ички ишлар ходими, 48 ёшли Ўктам Хўжақулов бўйин соҳасидан ўткир тиғли жисм билан жароҳат олиб, қотиллик аломатлари билан шифоханага олиб келинган. Вафот этган фуқаро илгари ЙПХ катта инспектори бўлиб ишлаган ва 2014 йилда нафақага чиққан.
Расмий маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. 37 ёшли гумонланувчи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.