Андижонда сув таъминоти мансабдори $8,5 минг пора билан ушланди
Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди

Андижон сув таъминоти» АЖнинг туман филиалларидан бири раҳбари коррупция ҳолати бўйича қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.
Хусусан, ушбу шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, мансабдор танишлари орқали 1983 й.т. фуқаронинг янги қурилган хонадонига оқава сув тармоғи тортиш учун рухсат олиш ва канализация насоси ўрнатишда ёрдам бериш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Натижада, ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мансабдор сўралган пул маблағини учинчи шахс орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





