Тадбиркорларга электр ва газ учун тўловларни онлайн тўлашга рухсат берилди

Юридик шахсларга коммунал тўловларни мобил иловалар орқали онлайн тўлашга рухсат берилди. Марказий банк бошқаруви раисининг тегишли буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.

Буйруқ билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомнинг 19-банди биринчи хатбошиси «давлат божи ва йиғимларни тўлаш» деган сўзлардан кейин «мобил иловалар орқали электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни амалга ошириш» деган сўзлар билан тўлдирилди.

Энди юридик шахслар мобил иловалар орқали электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни миллий валютадаги банк корпоратив карталаридан фойдаланган ҳолда амалга ошириши мумкин.

Қарорлар