Қашқадарёда такси ҳайдовчиси вояга етмаган қизни зўрламоқчи бўлди
Қашқадарё вилоятида такси ҳайдовчиси вояга етмаган қизга тегажоғлик қилиб, уни зўрламоқчи бўлди. Бу ҳақида Nemolchi.uz лойиҳаси хабар берди.
Унга кўра, воқеа 26 октябрь куни содир бўлган. У дугонаси билан сайр қилиб уйга таксида қайтаётган экан. Йўл давомида ҳайдовчи қизга шахсий саволлар бериб, кейин йўналишни ўзгартирган.
Қиз қаерга олиб кетаётганини сўраганда, уни сайр қилдиртирмоқчи эканлигини айтган. Жабрланувчини шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, машинани тўхтатган. Сўнг қизнинг телефонини олиб қўйган ва унга зўравонлик қилмоқчи бўлган.
Мен ундан менга тегмаслигинии ва уйга ўзим етиб олишим учун мени бирор ташлаб қўйишини сўрай бошладим. У тинчлани, м шаҳарга олиб оришини айтди. Мени машинада олиб кетаётиб, негадир асабий, жаҳлдорман, деди. Шаҳарга етиб келгач, у телефонимни қайтариб берди ва дўст бўлиш эвазига мени машинадан тушириб қўйди. Мен у ердан эсон-омон кетсам бўлди деб, рози бўлдим, — деди жабрланувчи.
Шундан сўнг вояга етмаган шахс ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Улар такси ҳайдовчисини топиб беришни ваъда қилиб, унинг аризасини қабул қилишмади.
Бироз вақт ўтгач, жабрланувчи ариза ёзиш учун яна милицияга борган. Кейин уни яна уйига жўнатиб, ариза ёзишга ҳожат йўқлигини, мутахассислар гумонланувчини камералардан қидира бошлашганини айтишган.
Қизга ҳужум ва ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилганига 10 кун ўтди. Ҳужум қилган шахс ҳали топилмагани, жабрланувчининг баёноти ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қабул қилинмагани ва суд-тиббий экспертиза тайинланмагани маълум, — деди Nemolchi.uz.