Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкентда тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, 6 октябрь куни тахминан соат 13:30 ларда Яккасарой тумани ҳудудидаги кичик ҳалқа автомобиль йўлида тўртта транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Жумладан, 22 ёшли К.Х. бошқарувидаги Nexia-3 русумли, 35 ёшли Р.А. бошқарувидаги Spark, 29 ёшли Б.С. бошқарувидаги Nexia-3 ҳамда 42 ёшли Д.Г. бошқарувидаги Jetour транспорт воситалари тўқнашган.
Дастлабки олинган маълумотга кўра, ЙТҲ Nexia-3 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмасдан, йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб ҳаракатлангани сабаб юзага келган. Натижада тўртта автомашина иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тўқнашув оқибатида Spark автомашинаси ҳайдовчиси, шунингдек, 9 ёшли йўловчиси Ж.Ж. тан жароҳатлари олиб, тиббиёт муассасасига олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.